Конференциялар лигаси саралаши. "Тобол" ортиқча қийинчиликсиз кейинги босқичга йўл олди, Сергеевга эса имконият берилмади
Конференциялар лигаси 2-саралаш босқичи доирасида "Тобол" Гибралтарнинг "Линкольн Ред Импс" жамоасини 1:0 ҳисобида мағлуб этди.
Жамоаларнинг таркиби қуйидаги эди:
«Линкольн Ред Импс»: Коулинг, Уайзмен, Серджант, Лопеш, Тоскано, Ронан, Яхая, Уокер, Нано, Пенья, Гомес;
«Тобол»: Мокин, Аманович, Томашевич, Марочкин, Малый, Каиров, Жарынбетов, Йованчич, Тагиберген, Жаксиликов, Тошич.
Гол: Тошич 31' (0:1)
Илк учрашувдаги ҳисоб - 0:2
Қайд этиш лозим, мазкур беллашувда "Тобол" сафида тўп тепаётган легионеримиз Игорь Сергеев захирада қолдирилди.
Фикрлар