
Конор Макгрегор 7 йилга қамалиши мумкин
Ярим енгил (66 кг) ва енгил вазн (70 кг) тоифаларида UFC собиқ чемпиони Конор Макгрегор 7 йилга озодликдан маҳрум қилиниши мумкин. Бу ҳақда "Irish Inependent" нашри хабар берди.
Ирландия давлат прокуратураси директори 2023 йил ноябрида содир бўлган Дублиндаги тартибсизликларда Конорни айбдор қилмоқда. Чунки ММА юлдузининг Х (собиқ Twitter) саҳифасида муҳожирлар ҳақида фикр билдирган постлари бунга сабаб, деган қарашлар бор. Расмийлар унинг хабарлари ирландлар орасида нафратни кучайтирган, дея гумон қилмоқда.
Ирландия қонунчилигига кўра, инсонлар орасида нафрат қўзғатган ёки низо чиқарганларга етти йилгача қамоқ жазоси тайинланади.
Эслатиб ўтамиз, ҳозирча Макгрегорга нисбатан ҳеч қандай жазо қўллангмаган, тергов ишлари ҳали ҳамон давом этмоқда.
Фикрлар