Конор МакГрегор Чендлерга қарши жангдан воз кечиш сабабини айтди

  • 22 июнь, 11:17
  • 0
  • MMA

Икки вазн тоифасида собиқ UFC чемпиони Конор МакГрегорнинг айтишича, у "UFC 303" турнирида Майкл Чендлерга қарши жангидан воз кечганига бармоқ жароҳати сабаб бўлган.

 "Биз бу жангга шунчалик тайёр эдикки, уни бекор қилиш биз учун жуда оғир эди. Биз концентрацияни йўқотдик, тўлиқ ҳимоя воситаларисиз машғулотларни бошладик ва мен бармоғимни тирсагимга уриб, уни синдириб юбордим. Оёқ бармоғим синди. Менга тузалиш учун бир неча ҳафта керак, ҳаммаси шу. Мен албатта, қайтаман, бу юз фоиз. Ҳозирги хатойимдан яхшигина сабоқ олдим", - деб ёзган Конор X да.

Эслатиб ўтамиз, МакГрегор(22-6) америкалик Дастин Порье(30-9-1 N/C) билан 2021 йилнинг июлида жанг қилганидан бери октагонга чиқмади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!