Конор Макгрегор: Мейвезер зарбаларимга чидай олмайди
Ads

Енгил вазн тоифасида UFC чемпиони Конор Макгрегор Флойд Мейвезернинг танаси кичик эканлигини айтиб ўтган. Бу спортчилар ўртасида жанг бокс қоидаларига кўра, 26 август куни Лас-Вегасда бўлиб ўтади.

Унинг танаси меникидан кичик. У ажойиб спорт формасида. 40 ёшида бундай кўриниш яхши натижа. Аммо у менинг зарбаларимга аниқ дош бера олмайди. Унинг танаси ва оёқлари ҳам мендай рақибга қарши жангда ёрдам бера олмайди, – дея Макгрегорнинг сўзларини келтиради Boxing Scene нашри.

– Унинг ўзига яраша урушиш услуби бор. Ўнг қўлда зарба беради. Аммо менга яқинлаша олмайди ҳам, қочолмайди ҳам. Бу жангда менинг жанг услубим унга бир қатор муаммоларни келитириб чиқаради.

Минбар

Барча блоглар