Конор Макгрегор ўзи жангни бекор қилган турнир ҳақида гапирди

  • 28 июнь, 22:36
  • 0
  • MMA

Икки вазн тоифасида (-66 кг ва -70 кг) собиқ чемпиони ирландиялик Конор Макгрегор UFC 303 турнирини томоша қилишда қийналаётганини айтди.

“Менсиз ўтаётган турнирни томоша қилиш ёқимли десам, ёлғон гапирган бўламан. Бу юрак оғриғи. Қўллаб-қувватлаган, далда берган ҳамкасбларим ва мухлисларимга раҳмат”, — деб ёзди Конор ўзининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида.

Эслатиб ўтамиз, дастлаб UFC 303 турниридаги асосий жанг Конор Макгрегор ва UFC’нинг собиқ чемпиони америкалик Майкл Чендлер ўртасида кечиши керак эди. Бироқ ирландиялик жангчи тайёргарлик вақтида чап оёғининг кичкина бармоғини синдириб олгани учун баҳсни бекор қилишга мажбур бўлди.

Маълумот учун, UFC 303 турнири 29 июндан 30 июнга ўтар кечаси Невада штати Лас-Вегас шаҳридаги «T-Mobile Arena» мажмуасида бўлиб ўтади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!