Конор: Порье сенинг кейинги рақибинг Нэйт Диас

UFC собиқ чемпиони Конор МакГрегор UFC 236 турнири натижалари борасида ўз фикрини билдирди.

- Ажойиб беллашувларнинг гувоҳи бўлдик. Шундай баҳслар кўпроқ ташкиллаштирилишини хоҳлардим.

Макс сен кучли жангчисан, аммо хозир дам олишинг даркор. Дастинни эса ғалаба билан табриклайман, сенинг кейинги рақибинг Нэйт Диас бўлишини умид қиламан, - деб ёзиб қолдирди Конор ўзининг твиттердаги саҳифасида.

Аввалроқ, промоушен президенти Дана Уайт Порьенинг кейинги рақиби Хабиб Нурмагомедов бўлиши мумкинлиги ҳақида эълон қилганди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!