Конте 2014 йилда рус клубини бошқариши мумкин эди

Москванинг "Спартак" клуби собиқ бош директори Роман Асхабадзе 2014 йил италиялик машҳур мутахассис Антонио Конте жамоага келиши мумкинлиги ҳақида гапирди.

Унинг сўзларига кўра, москваликлар Конте билан музокаралар ўтказишган ва мураббий ҳам рус клубини бошқаришга розилик билдирган. Аммо, бу иш ҳатто клуб директорлар кенгашигача ҳам етиб бормаган.

Эслатиб ўтамиз, Конте айни дамда “Интер” клубини бошқармоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!