Конте адаши учун пулни аямайди

 

Англия премьер-лигасида “Челси”ни пешқадамга айлантирган бош мураббий Антонио Конте тренсер бозорида асосан ўз ҳамюртларига кўпроқ ишонч билдирмоқда.

Келаётган ёзда италиялик мутахассис ўз жамоаси таркибида “Интер"нинг истеъдодли ярим ҳимоячиси Антонио Кандревани кўрмоқчи. Маълумотларга қараганда, лондонликлар 30 ёшли футболчини олиб келиш учун 30 миллион евро таклиф қилишади.

Ўтган йили “Лацио”дан “Интер”га қўшилган Антонио Кандрева жорий мавсумда Италия чемпионатида 27 та учрашувда майдонга тушиб, тўртта гол уришга муваффақ бўлди.

SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!