Конте: Айни пайт АПЛда "ёввойи ҳайвонлар", ҳамда "Арсенал" ва "Тоттенхэм" бор

"Тоттенхэм" бош мураббийи Антонио Конте Англия Премер-лигасидаги ҳозирги вазият ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

- Премьер-лигадаги вазият аниқ. Ҳозирда АПЛда "ёввойи ҳайвонлар" (Манчестер Сити", "Ливерпуль", "Челси" назарда тутилмоқда - таҳририят), ҳамда "Тоттенхэм" ва "Арсенал" бор. Балки бу рўйхатга "Манчестер Юнайтед"ни ҳам қўшишимиз мумкин эди, аммо "қизил иблислар"нинг ҳозирги ҳолатидан келиб чиқсак, АПЛда айни пайтда вазият шундай, - дея Конте сўзларини келтирмоқда Daily Mail.

Мураббийнинг қўшимча қилишича, "Тоттенхэм"га чемпионликни қўлга киритиш учун вақт ва сабр керак.

- Вазиятни ёзги трансфер ойнасида ёки бир мавсумда ўзгартириш мумкин деб ўйламайман. Сиз реалистик бўлишингиз керак, - дея қўшимча қилади италиялик мутахассис.

Бугун, 12 май куни "Тоттенхэм" АПЛнинг 22-туридан ўрин олган қолдирилган ўйинда "Арсенал" билан ўйнайди. Учрашув Лондондаги "Тоттенхэм"нинг уй стадионида бўлиб ўтади. Ўйин Тошкент вақти билан 23:45да бошланади.

Премьер-лигадаги 35 ўйиндан сўнг, "шпорлар" 62 очко жамғариб, турнир жадвалида 5-ўринни эгаллаб турибди. "Арсенал" эса 66 очко билан тўртинчи ўринни банд этган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!