Конте: Бизни
Ads

Яқинлашиб келаётган Англия суперкубогидан ўрин олган “Челси” ҳамда “Арсенал” жамоалари ўртасидаги баҳс олдидан “аристократлар” бош мураббийи Антонио Конте ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

“Мавсум давомида ажойиб натижалар қайд этиб, кубок финалида “Арсенал”га имкониятни бой бериб қўйганимиз жуда алам қилган. Олдинда бизни “Арсенал”га қарши яна бир ўйин кутиб турибди. Биз “канонирлар” қай кучга эга эканликларини яхши биламиз. Шу боис айтишим мумкинки, бизни олдинда жуда қийин учрашув кутиб турибди. Лекин биз мавсумни ғалаба билан бошламоқчимиз. Ўртоқлик ўйинлари биз учун тугади. Бу расмий баҳс ва биз мавсумдаги илк ғалабани қўлга киритишимиз мумкин. Бу шубҳасиз муҳим ўйин”, - дейди италиялик мутахассис клуб расмий сайтига берган интервьюсида.

Эслатиб ўтамиз, Англия суперкубоги учун баҳс эртага Тошкент вақти билан соат 18:00да старт  олади.