Конте: Бу ҳурматсизлик
Антонио Конте ”Ювентус”нинг кейинги бош мураббийи бўлиши ҳақидаги миш-мишларга жавоб берди.
”Бу ”Ювентус”да ишлаётган мураббий ва менга нисбатан ҳурматсизлик", - деди "шпорлар" устози.
Мураббий ”Тоттенхэм” клубини 2021 йилдан буён бошқариб келмоқда. Бу мавсум унинг шогирдлари Премьер-лигада 3-ўринда, Чемпионлар Лигасида эса гуруҳда 2-ўринда боришмоқда.
Қайд этиш лозим, Конте футболчилик фаолиятининг катта қисмини туринликлар сафида ўтказган. Шунингдек, 2011-2014 йиллар оралиғида "кекса синьора" таркибида бош мураббий вазифасини бажарган.
Фикрлар