Конте: Бугун мен ҳақиқий "Челси"ни кўрмоқчиман

Лондоннинг “Челси” клуби бош мураббийи Антонио Конте бугун бўлиб ўтадиган премьер-лиганинг дастлабки турида “Бёрнли”га қарши Эден Азар, Педро Родригес ва Тьему Бакайоко каби футболчилар майдонга тушолмаслигини айтиб ўтди.

“Кимлар жароҳат олгани муҳим эмас. Муҳими, биз ўз ўйинимизни намойиш эта олишимиз. Агар биз яхши ўйнаб, ғалаба қозонсак, унда ҳаммаси жойида бўлади.

Бугн мен ҳақиқий “Челси”ни кўрмоқчиман. Мавсум бошланмоқда ва биз бунга тайёр бўлишимиз керак. Биз чиройли ўйин кўрсатишимиз ва ғалаба қозонишимиз керак.

Биз майдонга чиқишимиз ва курашишимиз, таркибда мавжуд футболчилар билан ғалаба қозонишга ҳаракат қилишимиз керак”, - дейди италиялик мутахассис.

Эслатиб ўтамиз, “Челси” ҳамда “Бёрнли” жамоалари ўртасидаги баҳс бугун Тошкент вақти билан соат 19:00да “Стэмфорд Бриж” стадионида бошланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!