Конте энди қайси жамоани чемпион қилади?

“Интер”ни узоқ муддатли танаффусдан сўнг Италия чемпионига айлантирган Антонио Конте ўзига янги иш жойи қидирмоқда. Бу мутахассис Милан клуби раҳбарияти билан чиқиша олмагани ортидан истеъфога чиқарилди.

Маълумотларга қараганда, “Тоттенхэм” хўжайинлари тажрибали мутахассисга иш таклиф қилмоқда ва айни пайтда музокара ҳал қилувчи паллага кирган.

Аввалроқ, “Тоттенхэм” жамоа етакчилари билан чиқиша олмаган ва ўз олдига қўйилган вазифани уддалай олмаган Жозе Моуриньони ишдан олган эди. Португалиялик мутахассис эса, “Рома”дан қўним топди.

“Тотттенхэм” раҳбарият Антонио Контедан жамоани Европа Чемпионлар лигасига олиб чиқишни талаб қилиши кутилмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!