Конте "Интер"га "Арсенал" футболчисини олиб келмоқчи

“Арсенал” клуби ярим ҳимоячиси Томас Партей фаолиятини Италия чемпиони сафида давом эттириши мумкин. Бу ҳақда Transfermarketweb нашри хабар бермоқда.

Юқоридаги манбага кўра, 27 ёшли ганалик футболчининг хизматларига “Интер”дан жиддий қизиқиш мавжуд. Партейни шахсан “нерадзуррилар” устози Антонио Конте ўз жамоасида кўришни хоҳламоқда.

Томас “Арсенал” сафига ўтган йилнинг ёзида “Атлетико”дан келиб қўшилган эди. Томонлар ўртасидаги келишув 2025 йилга қадар имзоланган.

Партей жорий мавсум АПЛда 22 та ўйинда майдонга тушди. У ушбу учрашувларда жамоасининг 2 та голига ассистентлик қилди ва ҳакамлар томонидан 5 та сарик карточка билан огоҳлантирилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!