Конте Кантедан умидини узадиган кўринади

Ярим ҳимоячи Нголо Кантенинг трансфери бўйича "Челси" ва "Интер" ўртасидаги музокаралар ҳали натижа бермади.

Лондон клуби шартномага "Интер" ярим ҳимоячиси Марсело Брозович киритилишини рад этди. Шунингдек, Кристиан Эркисен номзоди ҳам инглизларни қизиқтирмаяпти, деб хабар бермоқда The Guardian.

Франциялик ярим ҳимоячи "Интер" бош мураббийи Антонио Контенинг асосий мақсади бўлиб турибди.

Миланликлар трансфер учун кўп пул сарфлай олмайди, шунинг учун жамоа раҳбарияти футболчи харид қилишга бўлган уринишлар самарасиз, деган фикрга келмоқда.

"Челси" Кантени сотишга шошилмаяпти. "Аристократлар" устози Френк Лэмпард ярим ҳимоячини жамоада қолишини истайди. У Кантедан кўра, Жоржиньони сотишни афзал кўрмоқда.

Маълум бўлишича, "Интер" Лондон клуби билан яна бир бор музокара олиб боради ва Канте учун 50 млн евро таклиф қилиб кўради.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!