Конте нега "Интер"дан кетди? Клуб президенти ниҳоят бу саволга жавоб берди

“Интер” клуби президенти Стивен Чжан жамоани чемпион қилган бош мураббий Антонио Конте нега мавсум якунлангач жамоадан кетганига изоҳ берди.

“Пандемия жуда катта молиявий қийинчиликларни келтириб чиқарди. Ушбу йўқотишлар бизни режаларимизни қайта кўриб чиқишга ва бошқа манбаларни қидиришга мажбур қилди. Бизнинг мақсадимиз - харажатларни камайтириш орқали молиявий мувозанатни тиклаш, акс ҳолда биз ҳеч қачон янги инвесторларни топа олмаймиз.

Шубҳасиз, харажатларни камайтириш бизнинг трансфер стратегиямизга таъсир қилади. Антонио Конте билан бу борадаги турли хил қарашларимиз бизни хайрлашишга олиб келди. У учун муҳим бўлмаган нарса клуб учун муҳим бўлиб чиқди. Ҳаммаси тескари. Конте энг яхши мураббий, аммо мен президент сифатида клуб ҳақида ўйлашим керак”, - деди Чжан.

Бундан аввалроқ Антонио Конте “Тоттенхэм” билан ҳам келишувга эриша олмагани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!