Конте нега "Тоттенхэм"ни бошқаришни хоҳламаяпти?

Италиялик мураббий Антонио Конте "Тоттенхэм" клуби билан шартнома имзолашга шошилмаяпти.

“Интер”дан кетган Конте биринчи мавсумдаёқ совринларни ютадиган янги клуб қидирмоқчи. Мутахассис "Тоттенхэм"нинг бундай жамоалар сирасига киришига шубҳа қилмоқда.

Sky Sport тарқатган хабарга кўра, агар Конте "шпорлар" билан ишлашга рози бўлмаса, у фаолиятида бир йил танаффус қилади.

2020/21 йилги мавсумда Конте бошқарувидаги "Интер" Италия чемпиони бўлди. Бундан аввалроқ Конте "Реал" бош мураббийи бўлишга асосий номзодлардан бири сифатида эътироф этилаётган эди, аммо ушба лавозимга бошқа бир италиялик мутахассис Карло Анчелотти таклиф қилинди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!