
Конте: "ОАВ “Наполи”га интрига учун раҳмат айтиши керак"
"Наполи" бош мураббийи Антонио Конте жамоаси А Сериядаги курашни сақлаб қолгани билан мақтанди.
Неаполликлар 32-турда "Эмполи"ни 3:0 ҳисобида мағлуб этиб, "Интер"дан 3 очко орқада боришмоқда.
– Биз ўз ўрнидамиз, “Интер”дан уч очкога ортдамиз, лекин, менимча, бизнинг қилиб келаётган ишимиз ақлбоварсиз. Биз муаммо яратишни мақсад қилгандик ва яратмоқдамиз. Чемпионат охиригача ҳам шундай бўлишини истаймиз.
Шунингдек, газеталар ва оммавий ахборот воситалари “Наполи”га интригани сақлаётгани учун раҳмат айтиши керак. Акс ҳолда чемпионат тақдири олдиндан маълум бўларди ва кўпроқ сукут, камроқ газеталар, камроқ телебаҳслар бўларди, - дея ўз фикрлари билан ўртоқлашди италиялик мутахассис.
Фикрлар