Конте Перишич ўрнига

“Интер” ярим ҳимоячиси Иван Перишич январда жамоани тарк этиши мумкин. Бу ҳақда италиялик журналист Николо Скира хабар бермоқда.

“Нерадзуррилар” устози Антонио Конте 31 ёшли хорватиялик футболчи ўрнига “Челси”даги собиқ шогирди Маркос Алонсони олиб келмоқчи.

Юқоридаги манбага кўра, агент Фали Рамадани айни дамда Алонсонинг трансфери устида иш олиб бормоқда.

Перишич жорий мавсум А Серияда 12 та ўйинда майдонга тушди ва 1 та гол ҳамда 2 та голли узатмага муаллифлик қилди. 29 ёшли Маркос Алонсо АПЛда бор йўғи уч ўйинда майдонга тушди холос.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)