Конте “Тоттенхэм” чемпионлик учун қачон курашишини айтди

Италиялик мураббий Антонио Конте олдига “Тоттенхэм”ни совринлар учун курашадиган жамоага айлантириш вазифаси қўйилган. Ўтган мавсумда бу мутахассис жамоани Чемпионлар лигасига олиб чиқди.

Антонио Конте жамоа чемпионлик пойгасига қўшилиши учун яна иккита трансфер мавсуми талаб этилишини маълум қилди.

Гарчи “Тоттенхэм” дастлабки тўртта тур якунига кўра, 10 очко билан кучли учликдан жой олган бўлса-да, италиялик мутахассис бутун мавсум давомида “Ливерпуль” ва “Манчестер Сити” билан рақобатлашиш учун ички имкониятлар етарли эмаслигини таъкидлади.

- Мавсумни эски ўйинчилар билан бошладим. Чунки уларнинг имкониятларини яхши биламан. Янги келганлар билан ишни бир ярим ой аввал бошлаганмиз. Тўртта учрашувда эришган натижамиз қарорим тўғри бўлганини кўрсатди.

Аввалги мавсум билан солиштирганда таркибимиз кучайган. Лекин топ жамоалар билан тенгма-тенг рақобатлашиш учун озига вақт, сабр-тоқат ва камида яна иккита трансфер мавсуми керак бўлади, - деди Антонио Конте.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!