Конте "Тоттенхэм"дан қачон кетишини айтди

"Тоттенхэм" жамоаси бош мураббийи Антонио Конте жамоадаги вазифаси борасида ўз фикрларини билдириб ўтди. 

"Вазифам жамоани чемпион қилиш эмас, "Тоттенхэм"ни ишончли лойиҳага айлантириш. Бу ишни қилишдан қониқиш ҳосил қилсам ва қачондир заррача бўлса-да натижа кўра олсам, мен ишлашда давом этаман. 

Агар клуб муваффақиятига ишонмасам, мен шу заҳоти жамоани тарк этаман. Ҳозирча ҳаммаси жойида", - деди италиялик мутахассис.

Маълумот ўрнида, "Тоттенхэм" бугун тунги вақт 01:00 да "Кристал Пэлас"га қарши баҳс олиб боради.

  • Премьер-лига
  • 19-тур

Кристал Пэлас

0 : 4

05.01.2023 01:00

Тоттенхэм

  • Гарри Кейн 48', 53'
  • Мэтт Доэрти 68'
  • Сон Хын Мин 72'

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!