Контега катта пул ажратилмаса...

"Интер" бош мураббийи Антонио Конте мавсум якунлангач, жамоани тарк этиши мумкин.

Tuttosport нашри тарқатган хабарга кўра, “нерадзуррилар” хўжайини ҳисобланган Хитойнинг Suning Holdings компанияси молиявий инқироз сабаб, мавсумлар оралиғида клубга янги трансферлар учун катта маблағ ажрата олмаслиги мумкин. Агар шундай бўлса, Конте истеъфога чиқиши ва яна АПЛга йўл олиши кутилмоқда. Унга "Манчестер Юнайтед" ва "Тоттенхэм" клубларидан жиддий таклифлар бор.

Антонио Конте "Интер"ни 2019 йилнинг ёзидан буён бошқариб келмоқда. Унинг бошқарувидаги жамоа А Серияда 28 турдан сўнг пешқадамлик қилмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!