Контенинг кўнгли АПЛ юлдузини тусаб қолди
"Интер" клуби бош мураббийи Антонио Конте жамоа ярим ҳимоя чизиғидан мамнун эмас.
"La gazette dello sport" нашрининг хабар беришича, италиялик мутахассис миланликлар ярим ҳимоясида савияли футболчилар етарли эмаслигини клуб раҳбариятига маълум қилган. Қишда "Тоттенхэм"дан олиб келинган Кристиан Эриксеннинг ёлғиз ўзи майдон марказидаги муаммоларни бартараф этолмайди, деб ҳисобламоқда Конте.
Шу вақтга қадар Погба "Реал" ва "Ювентус" клублари қизиқиш доирасида бўлиб турган эди.


Изоҳлар (0)