Конья-2021. 2 нафар пара сузувчимиз совриндорлар сафидан жой олди. Бири олтин, иккинчиси бронза!

Ҳозиргина Коньяда бўлиб ўтаётган V Ислом бирдамлик ўйинларининг пара сузиш мусобақаларида эркаклар ўртасида 100 метр масофага баттерфляй усулида сузиш бўйича финал баҳслари якунланди. Эътиборлиси, унда 3 нафар ҳамюртимиз – Азизбек Бойназаров, Султонбек Нуриддинов ҳамда Абдулазиз Хайруллаев саралашда иштирок этди.

Азизбек Бойназаров 01:09,86 сония натижа билан 1-ўринни эгаллаган бўлса, Султонбек Нуриддинов 01:12,82 сония қайд этиб, маррага 3-бўлиб етиб келди ва бронза медалга сазовор бўлди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!