Конья-2021. Барча пара сузувчиларимиз саралашдан муваффақиятли ўтди ва финал йўлланмасига эга бўлди

Бундан бироз аввал Коньяда бўлиб ўтаётган V Ислом бирдамлик ўйинларининг пара сузиш мусобақаларида эркаклар ўртасида 100 метр масофага баттерфляй усулида сузиш бўйича 3 нафар ҳамюртимиз – Азизбек Бойназаров, Султонбек Нуриддинов ҳамда Абдулазиз Хайруллаев саралашда иштирок этди.

Эътиборлиси, вакилларимиз саралаш баҳсларида кучли учликдан жой олишди. Жумладан, Азизбек Бойназаров 01:10,98 сония натижа билан 1-ўринни эгаллаган бўлса, Султонбек Нуриддинов 01:13,74 сония қайд этиб, маррага 2-бўлиб етиб келди. 01:15,76 сония натижа қайд этган Абдулазиз Хайриддинов эса 3-ўринни эгаллади.

Аҳамиятли жиҳати шундаки, юқорида номлари тилга олинган уччала пара сузувчимиз ҳам финал йўлланмасига эга бўлди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!