"Конья-2021". Бугун қайси спортчиларимиз Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилади?

Туркияда Ислом бирдамлиги ўйинлари якунланиш арафасида. Бугун терма жамоамиз вакиллари 7 спорт турида ғолиблик учун баҳс олиб боришади. Вакилларимиз дзюдо баҳсларидаги иштирокларини якунлашган бўлса, бугундан каратэчиларимиз ҳам баҳсларга киришадилар.

Баскетбол 3х3, ярим финал: Ўзбекистон – Озарбайжон

Спорт гимнастикаси: Оксана Чусовитина, Оминахон Ҳалилова, Дилдора Арипова (кўпкураш)

Каратэ: Шаҳризода Исматуллаева (-50 кг), Севинч Раҳимова (-55 кг), Ворисхон Зайниддинов (-60 кг), Садриддин Сайматов (-67 кг), Достонбек Отаболаев (-75 кг)

Камондан отиш: яккалик, жамоавий ва микст дастурлар (Зиёда Абдусатторова, Зебинисо Абдусатторова, Нилуфар Ҳамроева, Амирхон Садиков, Озодбек Унгалов, Чен Яо Юй)

Қиличбозлик: Файзулла Алимов, Роман Александров, Нодирбек Мўминов, Жавоҳир Нурматов (жамоавий шпага, эркаклар), Умида Илясова, Камила Мирзаева, Илайда Гедикли, Маржона Усмонова (жамоавий рапира), Шаҳзода Эгамбердиева, Севара Раҳимова, Дилназ Муртазаева, Маржона Зубайдуллоева (жамоавий шпага, аёллар), Исламбек Абдазов, Муса Аймуратов, Зуҳриддин Қодиров, Шерзод Мамутов (жамоавий сабля)

Сузиш: Ситора Одилова (200 м брасс), эркаклар ва аёллар 4х100 комплекс эстафета, Ойбек Хўжаев ва Элдорбек Усмонов (50 м баттерфляй), Хуршиджон Турсунов ва Алексей Тарасенко (100 м эркин)

Кикбоксинг: 20 нафар спортчи.

МОҚ матбуот хизмати 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!