"Конья-2021". Гандболчиларимиз бронза медали учун Камерун билан ўйнайди

Туркияда 5-Ислом бирдамлиги ўйинлари бўлиб ўтмоқда.

Кеча гандбол бўйича Ўзбекистон аёллар жамоаси ярим финал учрашувида майдонга тушди. Озарбайжонга қарши кечган баҳсда вакилаларимиз 27:40 ҳисобида имкониятни бой берди.

Энди гандболчиларимиз бронза медали учун Камерунга қарши ўйнайди. Вакилаларимизга омад ёр бўлсин!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!