"Конья-2021". Гимнастикачиларимиз гуруҳ машқида олтин медалга эга чиқди

Конья ареналарида давлатимиз мадҳиямиз яна бир бор жаранг сочмоқда.

Бу гал бадиий гимнастика бўйича гуруҳ машқларида қизларимиз тенгсиз бўлишди. Шаҳзода Ибрагимова, Наргиза Жуманиязова, Нилуфар Аъзамова, Мумтозабону Исҳоқзода ва Мария Пакдан иборат бешлик 5 ҳалқадаги дастурда (Хуршидабону Абдурауфова захирада) 34.750 балл билан олтин медалларга сазовор бўлди.

Бунгача Тахмина Икромова ҳамда Сабина Ташкенбаева яккалик баҳсларини "ёндирганди".

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!