Конья-2021. Мусобақадаги илк кумуш медалимизни қўлга киритдик

Туркиянинг Конья шаҳрида ўтказилаётган Ислом бирдамлиги ўйинларида делегациямиз ўзининг илк кумуш медалига сазовор бўлди.

Унга велоспортчимиз Янина Кускова муаллифлик қилди. Трекнинг яккалик таъқиб пойгаси дастурида иштирок этган Кускова финалда қозоғистонлик Рината Султановага имкониятни бой бериб қўйди. Шундай бўлса ҳам юртдошимизни қўлга киритилган ушбу муваффақият билан қутлаб қоламиз!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!