"Конья-2021". Ўзбек қиличбозлари яна иккита медаль қўлга киритди

Туркиянинг Конья шаҳри мезбонлик қилаётган Ислом бирдамлиги ўйинларининг навбатдаги куни ниҳоясига етиб бормоқда.

Бугун қиличбозларимиз яна бир нечта медалга сазовор бўлди. Бу гал шпагачимиз Шаҳзода Эгамбердиева катта саҳнага чиқди. 18 ёшли Эгамбердиева финалгача барча рақибларини мағлуб этиб, ҳал қилувчи баҳсда мезбонлар вакили Алейна Эртуркка имкониятни бой берди ва кумуш медаль соҳиблари қаторидан жой олди.

Шунингдек, қорақалпоқ қиличбозлик мактабининг истеъдодли вакилларидан бири Муса Аймуратов Ислом бирдамлиги ўйинларида шоҳсупага кўтарилди. Саблячимиз яккалик дастурида ярим финалгача етиб бориб, бронза медалига сазовор бўлди.

МОҚ матбуот хизмати

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!