Кўп гол урадиган футболчи топилди

“Фламенго” ҳужумчиси Педро келаси ёзда яна Европага қайтиб, ўз омадини синаб кўришни режалаштирмоқда.

Бразилиялик форвард 2019-2020 йилги мавсумда “Фиорентина”да жами олтита учрашувда иштирок этиб, атиги битта гол урган ва охир-оқибат яна ўз юртига қайтиб кетган эди.

Педро кейинги йиллар давомида катта тажриба тўплади. 26 ёшли форвард шу кунга қадар клублар миқёсида жами 295 та учрашувда майдонга тушиб, рақиблар дарвозасини 130 маротаба ишғол қилган ва жамоадошларига 26 та голли пас узатган.

Педрога “Челси” клуби жиддий қизиқиш билдирмоқда. “Фламенго” ҳужумчининг кетишига қаршилик қилмоқчи эмас.

Гарчи Педронинг 2027 йилнинг охиригача давом этадиган шартномасида бадал суммаси 60 миллион евро экани кўрсатилган бўлса-да, клуб раҳбарияти уни 25 миллион евро эвазига қўйиб юбормоқчи.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!