Кореялик таэквондочилар Осиё ўйинларида гегемонлик қилишди

Осиё ўйинларида бир қатор спорт турларида беллашувлар ўз якунига етди ва мутахассислар ушбу йўналишларда умумжамоа ҳисобида медаллар жамданмасини сарҳисоб қилишмоқда. 

Хабарингиз бор, кеча таэквондо бўйича баҳслар ўз якунига етди. Беллашувлар натижасига кўра, ушбу спорт турининг ватани бўлмиш Жанубий Корея терма жамоаси умумжамоа ҳисобида мутлақ етакчилик қилишди. Белгиланган 14 вазн тоифасида улар 2тасида медаль ола билишмади. Қолган барча йўналишда кореялик спортчилар шоҳсупага кўтарилишди. 

Якунда уларнинг жамғарган медаллари 5 та олтин ва шунча кумуш, шунингдек, 2 та бронзага етди. Эронлик таэквондо усталари эса 2 та олтин, 3 та кумуш ва 2 та бронза медаллари билан иккинчи, таиландликлар эса 2 тадан олтин ва бронза медаллари билан кучли учликни ячкунлаб беришди. 

Юртдошларимиз эса 1 та олтин, 3 та кумуш ва 2 та бронза медаллари билан тўртинчи поғонада қайд этилди. Медаллар сифати бўйича 4-натижага эга бўлсакда, сони борасида учинчи ўриндамиз. Таъкидлаш жоиз, бу таэквондочиларимиз Осиё ўйинларидаги энг юқори натижаси бўлди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!