Кори Сендхэген Алджамэйн Стерлинг ва Генри Сехудо ўртасида бўлажак жанг ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди
Биринчи енгил вазнда UFC жангчиси Кори Сендхэген (15-4) ўз вазни чемпиони Алджамэйн Стерлинг (22-3) ва собиқ чемпион Генри Сехудо (16-2) ўртасида бўлажак чемпионлик жанги ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди:
"Менимча, бу жангда габаритлар катта саҳнага чиқса керак. Умуман олиб қараганда, ҳеч қайси жангчи кураш борасида бир-биридан қолишмайди. Албатта, Алджо чемпион, аммо, Олимпиада чемпиони калибридаги рақиб унинг кураш бўйича усулларига қўл қовуштириб қараб турмаса керак. Шундай экан, мен бу жангдан кўпроқ кикбоксинг элементларини кутмоқдаман. Бундай ҳолатда эса сизнинг қўлларингиз узунлиги кўп нарсаларга ойдинлик киритиб қўйиши мумкин."
Эслатиб ўтамиз, Кори ўзининг навбатдаги жангини 18-февраль санасидаги Fight Night турнири доирасида эквадорлик панчер Марлон Верага (22-7-1) қарши ўтказади. Алджамэйн Стерлинг ва Генри Сехудо ўртасидаги титуль жанги эса 4-март санасидаги UFC 285 турнири доирасида бўлиб ўтиши мумкинлиги ҳақида миш-мишлар урчимоқда.
Фикрлар