Кормье: "Спорт тарихида ҳали бунақаси бўлмаган"

Икки вазн тоифасида собиқ UFC чемпиони, ҳозирда “Шон-шараф зали” аъзоси Даниэль Кормье афсонавий боксчи Майк Тайсон ва видеоблогер Жейк Пол ўртасидаги бўлажак жанг ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

 “Майк Тайсонга пул керак эмас, шундай экан нега у жангга розилик билдирди? Ҳайронман рости. Хўш майли, Майк Полни нокаут қилса нима бўлади? Эртак тугайди. Шундагина жуда гўзал якунни кўрамиз. Спорт тарихида ҳали бунақаси бўлмаган”, — деди Кормье ўзининг You Tube каналида.

Эслатиб ўтамиз, Пол(9-1, 6 KO) ва Тайсон(50-6, 44 КО) ўртасидаги жанг 15 ноябрь куни АҚШ да ўтказилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!