Корона Испанияга келмоқда
“Порту” яқинлашиб келаётган трансферлар ойнаси олдидан ҳужумчиси Хесус Коронанинг нархини туширди.
- Ўтган йили Коронанинг “Севилья”га трансфери бўйича музокаралар бўлган эди. “Порту” футболчини 50 миллион еврога баҳолаган ва музокараларни давом эттиришдан бош тортган эди. Ҳозир ҳужумчининг трансфер нархи 30 миллион еврога тенг, Корона ҳам Испанияда ўйнаш истагида, - деди футболчининг агенти Матиас Бунге.
Корона 2015 йилда “Твенте”дан олиб келинган эди. Шундан буён мексикалик форвард “Порту” учун 211 та учрашувда 26 та гол урди ва 51 та голли пас берди.
Фикрлар