Коронавирус энг қиммат футболчиларга қандай таъсир қилди?

KPMG Football Benchmark компанияси коронавирус пандемиясининг трансфер бозорига таъсири бўйича тадқиқот ўтказди. Мураккаб ҳисоб-китоблардан сўнг футболчиларнинг бугунги кундаги трансфер қийматларида сезиларли ўзгаришлар бўлгани ойдинлашди. Аксарият ҳоллар трансфер суммаси пасайганидан далолат бермоқда.

Тадқиқотларга кўра, дунёнинг энг қиммат ўйичиси ҳисобланган Килиан Мбаппенинг нархи аслида 225 миллион евро бўлган. Пандемия таъсирида унинг нархи 21,5 фоизга арзонлаб, айни пайтда 177 миллион еврони ташкил қилмоқда.

100f23909f7850efc5b679596f3ed1e45e7ca37903eaf591544971_1

ПСЖнинг яна бир юлдузи – Неймар бу жамоага қўшилганида 222 миллион евролик футболчи эди. Шундан кейин унинг трансфер суммаси пастга қараб шўнғимоқда. Мутахассислар ПСЖ футболчиларининг нархи тушаётганига Францияда чемпионат муддатидан олдин якунлангани ҳам таъсир қилаётганини сабаб сифатида кўрсатишмоқда.

1552568659_neymar

Хуллас, Неймарнинг трансфери пандемиядан олдин 175 миллионга баҳоланганди. Уч ой ичида бу сумма 21,7 фоизга пасайди. Ёзги трансфер вақтида унинг асл баҳоси 137 миллион еврога тенглашади.

Англия футболининг энг қиммат ўйинчиси номини эгаллаб турган “Манчестер Сити” ўйинчиси Раҳим Стерлинг трансфер суммаси 10,5 фоизга пасайди холос. Карантин давригача футболчининг нархи 150 миллион еврога баҳоланаётган эди. Ҳозир бу футболчини қўлга киритмоқчи бўлган клублар 134 миллион еврони мўлжаллаб, “Манчестер Сити”га мурожаат қилиши мумкин.

5be6943b183561d73c8b456b

Трансфер суммаси 100 миллион евродан баланд бўлган футболчилар қаторида Садио Мане, Муҳаммад Салоҳ, Ҳарри Кейн, Кевин де Брюйне, Жейдон Санчо ва Лионель Месси бор.      

Шу ўринда, трансфери бозори очилиши олдидан кузатилаётган вазиятга эътибор қаратсак, гранд клублар катта харажатлардан қочаётганини кўриш мумкин. Европанинг етакчи клублари қиммат футболчиларни қўлга киритиш учун уларга эгалик қилаётган жамоаларга маълум миқдорда пул, унга қўшимча бир неча ўйинчиларини қўшишни таклиф қилмоқда.

Шунингдек, жамоалар ўзаро футболчи алмашиш, керакли ўйинчиларни узоқ муддатга ижарага олиш, трансфери у қадар баланд бўлмаган истеъдод эгаларини танлашга ҳам алоҳида эътибор қаратмоқда.

Мутахассисларнинг таъкидлашича, яқинлашиб келаётган траснфер бозорида кўп миллионли трансферлар деярли амалга оширилмаслиги мумкин.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)