Коронавирус касаллиги туфайли Миллатлар лигаси баҳси қолдирилди

Миллатлар лигаси доирасидаги Чехия ва Шотландия қарама-қаршилиги қолдирилди.

Учрашув 7 сентябрь куни бўлиб ўтиши керак эди. Чехия футбол федерациясининг маълум қилишича, коронавирус касаллиги туфайли баҳс қолдирилди.

Куни кеча, Словакия - Чехия (1:3) беллашувидан сўнг, чехияликларнинг икки футболчиси карантинга олинган.

Ушбу футболчиларда коронавирус аниқланмаган, аммо улар касалликка чалинган терма жамоа ходимлари билан алоқада бўлган.

Шотландия футбол федерацияси эса Чехия билан ўйин борасида УEФАдан расмий баёнот олмаганлигини айтди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!