Коронавирус МЛС чемпионатида ҳам қайд этилди

МЛС мунтазам чемпионати вакили "Филадельфия" клуби аъзолари ўртасида ўтказилган коронавирус учун тестда номи тилга олинмаган футболчида ижобий натижа қайд этилди.

Клуб расмий сайти маълумотига кўра, футболчида вируснинг енгил симптомлари аниқланган, айни дамда клубнинг барча аъзолари карантинга олинган.

Таъкидлаб ўтиш жоиз, бу МЛС футболчилари ўртасида вирус қайд этилган дастлабки ҳолат. Маълумот ўрнида, 2 апрель ҳолатига кўра Америка қўшма штатларида вирус билан зарарланганлар сони 216 мингтадан ошди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!