Коронавирус туфайли нархи пастлаб кетадиган топ-10 клуб
CIES Football Observatory статистика портали коронавирус туфайли юзага келган инқирозда энг кўп зарар кўрадиган ва нархи тушиб кетадиган клублар рейтингини тузиб чиқди.
Рейтингни тузишда клубларнинг энг қиммат 20 та футболчиси нархи ҳисобга олинган. Бу борада кучли учликдан "Манчестер Сити", "Барселона" ва "Ливерпуль" клублари жой олди.
Рейтингнинг тўлиқ натижалари эса қуйидагича кўринишда бўлди:
1. "Манчестер Сити" - 412 млн еврога арзонлайди
2. "Барселона" - 366 млн
3. "Ливерпуль" - 353 млн
4. "Реал" - 350 млн
5. ПСЖ - 302 млн
6. "Манчестер Юнайтед" - 293
7. "Интер" - 276 млн
8. "Бавария" - 267 млн
9. "Челси" - 251 млн
10. "Тоттенхэм" - 227 млн.
Фикрлар