Коронавирус туфайли "Ювентус", МЮ ва "Боруссия" Дортмунднинг нархлари кескин тушиб кетди
Коронавирус пандемияси туфайли фонд биржаларида Европа грандларининг акциялари кескин тушиб кетяпти.
Marca нашрининг хабар беришича, “Ювентус” клубининг акциялари нархи 21,16% га пастлаб кетган. “Кекса синьора” раҳбарияти эса тўхталишлар пайтида юзага келган инқироздан чиқиш учун футболчи ва ходимларининг маошини камайтирди.
Бундан ташқари, "Манчестер Юнайтед" (11,06%) ва "Боруссия" Дортмунд (36,76%) клублари акциялари нархи ҳам сезиларли тарзда қулаган.
Фикрлар