Коронавирус "Ювентус"ни ҳам четлаб ўтмади

"Ювентус" клубида ҳам коронавирус тарқалди. Бу ҳақида клуб матбуот хизмати маълум қилди.

Хабарда айтилишича, жамоанинг икки нафар ходими коронавирус инфекциясини юқтириб олган. Уларнинг айнан ким эканлиги айтилмаган, аммо барча футболчилар соғ эканлиги тахмин қилинмоқда. Жамоа эса карантинга олинган.

Туринликлар 4 октябрь куни А Серия 3-тури доирасида "Наполи"га қарши майдонга тушиши керак эди. Аввалроқ неаполликлар таркибида ҳам коронавирусга чалинганлар борлиги айтилган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!