Коростиченко: "Навбаҳор" мухлислари футболни тушунади
Ўзбекистон Суперлигаси 24-туридан ўрин олган "Локомотив" - "Навбаҳор" учрашуви ниҳоясига етди. Унда меҳмонлар 2:0 ҳисобида зафар қучди.
Наманганликларнинг ҳар икки голига иккинчи тайм бошида майдонга тушган Зоран Марушич муаллифлик қилди.
Шу тариқа, "лочинлар" очколари сонини 47 тага етказиб олди. "Темирйўлчилар" ҳисобида ҳамон 20 очко мавжуд.
Беллашувдан сўнг ҳар икки жамоа бош мураббийлари иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди. Қуйида "Локомотив" устози Денис Коростиченконинг фикрлари билан танишишингиз мумкин:
- Мухлисларга раҳмат айтмоқчиман. Қийин ҳолатда бўлсак ҳам улар бизга ишонмоқда ва охиригача қўллаб-қувватламоқда. Наманганлик мухлисларни ва жамоани ғалаба билан табриклайман. Улар чемпионлик учун курашмоқда ва "Навбаҳор"га очко керак эди. Очко бизга ҳам керак. "Навбаҳор" мухлислари футболни тушунади. Улар жамоадан чиройлироқ ва шижоатлироқ футбол талаб қиляпти. Биринчи даврадаги ўйинимиздан кейин бизни қарсаклар билан кузатиб қўйишган эди. “Олимпик”ни ҳам шундай кузатишган эди”,
- Ўйин жуда қизиқарли ўтди. 2 та имконият ва 2 та гол. Еличичга ҳам раҳмат айтмоқчиман. Мирко жуда яхши мутахассис. У жамоани ўзгартиришга ёрдам берди.
- "Локомотив" бир тайм футбол ўйнамоқда ва иккинчи таймда чарчаб қолмоқда. Бунга сабаб нима?
- Бироз концентрация етишмаяпти. Йигитлар ҳаракат қилди ва максимум ўзларига берилган вазифани бажарди. Футболчиларга эътирозлар йўқ. Босим бўлаётгани рост. Бироқ улар яхши ўйнамоқда. Иккинчи бўлимда ёмон ўйнаяпмиз дея олмайман. Шунчаки, жамоага нимадир етишмаяпти.
Фикрлар