Коутиньо “Барса”га қарши майдонга тушиб, бор аламини олиши мумкин

  • 12 Aug 11:45
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

Ижара асосида “Бавария”да ўйнаётгани “Барселона” плеймейкери Филиппе КоутиньоЧемпионлар лигасининг чорак финалида каталонияликларга қарши майдонга тушиши имкониятига эга.

Tecno

Маълумотларга қараганда, “Барса” раҳбарлари футболчини ижарага бераётганида халқаро миқёсда “Бавария” билан тўқнаш келиши мумкинлигига эътибор қаратмаган ва ижара шартномасига шундай ҳолатда футболчи ўйинга тушмаслиги кераклиги тўғрисидаги бандни киритмаган.

Айни пайтда Кингсли Команнинг учрашувда қатнаша олмаслиги аниқ бўлиб улгургани боис, Коутиньонинг майдонга тушиш имконияти ошган. Бразилиялик плеймейкер мюнхенликлар таркибида ҳам яхши ўйнаганини таъкидлаш лозим. У жами 23 та учрашувда саккизта гол урди ва олтита голли пас узатди.

Comments

You must be logged in to commet!