Коутиньо “Барса”ни нокаут қилганидан хурсанд

“Бавария”да ижара асосида тўп сураётган бразилиялик плеймейкер Филиппе Коутиньо ўзини қадрига етмаган “Барселона”га қақшатқич зарба берганидан бахтиёр эканини яширмаяпти.  Мюнхенликлар каталонияликларни мисли кўрилмаган ҳисоб билан мағлуб этди.

75-дақиқада захирадан майдонга тушган Коутиньо “Барса” дарвозасига иккита гол уриб, ғисобни 8:2 бўлишини таъминлади.

- Икки буюк клуб тўқнашган жуда муҳим учрашув. Ярим финалга чиққанимиздан мамнунман, - деди Коутиньо.

Коутиньо янги мавсумни қайси жамоада бошлаши маълум эмас. Агар Сетьен бошчилигидаги мураббийлар штаби истеъфога чиқариладиган бўлса, янги бош мураббий Филиппе Коутиньога имкон бериши мумкинлиги айтилмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Aloneray
15/08/2020 19:16
Qaytarish kere!
Javlon Abdullaev
15/08/2020 18:30
G'isobnimi????