Коутиньо
Ads

Каталониянинг “Барселона” клуби “Ливерпуль” ярим ҳимоячиси Филиппе Коутиньони ўз таркибига қўшиб олишга жуда яқин турибди.

Каталонияликлар мерсисайдликларнинг 25 ёшли футболчини 100 миллион евро эвазига қўйиб юборишларига ишонишмоқда, трансфер келишуви эса сешанба куни имзланиши кутилмоқда.

El Mundo Deportivo нашри тарқатаётган хабарга қараганда, Коутиньо “Барселона” билан 5 йиллик шартномага имзо чекади.

Олдинроқ, “мерсисайдликлар” футболчи борасида “Барселона”нинг 70 миллион ва яна 10 миллионлик бонус кўринишидаги таклифини рад этганди.