Коутиньо энди Мессига жамоадош бўлади ёҳуд
Ads

Англиянинг “Ливерпуль” клуби ярим ҳимоячиси Филиппе Коутиньо тез орада “Барселона” аъзосига айланади.

Sport.es сайти тарқатган хабарга кўра каталонияликлар вакиллари ушбу трансферни ўз якунига етказиш учун Англияга етиб келишган. Унга кўра ушбу трансфер 90 млн еврони (бонуслардан ташқари) ташкил этади.

Таъкидлаш лозимки, “Барселона” бразилиялик футболчининг расмий таништирув маросимини шу ҳафта сўнггига қадар ўтказишни режалаштирмоқда.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалқро Коутиньонинг ўзи ҳам “Барселона”га ўтишга розилик бергани ҳақида хабарлар тарқалган эди.