Коутиньо Португалия паспортини олиб,
Ads

Каталониянинг “Барселона” клуби ярим ҳимоячиси Филиппе Коутиньо яқин кунларда Португалия паспортини олиши мумкин.

El Mundo Deportivo нашри тарқатган хабарга қараганда бразилиялик футболчининг рафиқаси Португалия фуқароси ҳисобланади ва улар 3 йилдан буён расмий никоҳда яшаб келишмоқда. Мамлакат қонунчилигига кўра эса эр ёки хотиндан бири Португалия фуқароси ҳисобланса улар ўз истагига кўра фуқаролик учун даъво қилиши мумкин.

Агар Коутиньо Португалия паспортини қўлга киритса, “Барселона” учун Европа иттифоқи мамлакатлари футболчиларидан ташқари бўлган футболчилар учун ажратилган лимитда яна бир бўш ўрин пайдо қилиши мумкин. Ла Лига қонунчилигида бир жамоада Европа иттифоқидан бўлмаган кўпи билан 3та легионер ўйнаши мумкин. “Барселона”да эса бу лимитни айни дамда Коутиньо, Паулиньо ҳамда Йерри Миналар банд қилиб туришибди.

Минбар

Барча блоглар