Коутиньо трансфери тафсилотлари маълум

"Барселона" ярим ҳимоячиси Филиппе Коутиньо "Астон Вилла" сафига ўтди. У бирмингем клубида сотиб олиш шарти билан мавсум сўнггига қадар ижара асосида тўп тепади.

Мазкур жараёнда Стивен Жеррарднинг ўзи бевосита иштирок этди. Сўнгги 48 соат ичида у бразилиялик плеймейкер билан доимий мулоқотда бўлиб турган.

Англия жамоаси 29 ёшли футболчининг солиқлари билан биргаликда тахминан 65 фоиз маошини тўлаб берадиган бўлди. 

Маълумот ўрнида, Коутиньо ушбу мавсум "кўк-анорранглилар" таркибида 16 та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 2 та гол ёздириб қўйди.


Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!