Коутиньо ва Ибрагимович

Marca нашри XXI асрда "Барселона" клуби томонидан амалга оширилган энг омадсиз трансферлар рамзий терма жамоасини тузиб чиқди.

Ушбу жамоадан Филиппе Коутиньо ҳамда Златан Ибрагимович каби юлдуз футболчилар ҳам жой олган.

Дарвозабон: Ришар Дютруэль.

Ҳимоячилар: Мартин Касерес, Дмитрий Чигринский, Йерри Мина, Томас Вермален.

Ярим ҳимоячилар: Александр Сонг, Андре Гомеш, Рикарду Куарежма, Хуан Роман Рикельме, Филиппе Коутиньо.

Ҳужумчилар: Златан Ибрагимович.

Эслатиб ўтамиз, "Барселона" айни дамда Ла Лигада пешқадамлик қилмоқда. Чемпионат ўйинлари эса коронавирус пандемияси туфайли номаълум муддатга қолдирилди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)