Коутиньога катта харидор чиқди

“Барселона”даги муваффақиятсизликларидан кейин Англия қайтиб келган Филиппе Коутиньо яна гранд клублар эътиборига тушди.

Ижара асосида “Астон Вилла” шарафини ҳимоя қилаётган 29 ёшли плеймейкерни “Арсенал” ўз сафига қўшиб олишни мўлжалламоқда. “Астон Вилла”да бразилиялик юлдузни “Барселона”дан 40 миллион евро эвазига тўлиқ трансфер қилиш ҳуқуқи бор. Агар улар бу имкониядан фойдалана олмаса, “канонирлар” Коутиньо учун 40 миллион евро тўлашга розилигини билдирган. Худди шу суммани “Ньюкасл” ҳам таклиф қилмоқда.

Коутиньо Англия премьер-лигасида 11 та учрашувда қатнашиб, тўртта гол ва учта ассист муаллифи бўлди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!